САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

ШАЙХ ХУДОЙДОДИ ВАЛИ

ШАЙХ ХУДОЙДОДИ ВАЛИ

Ушбу зиёратгоҳ Самарқанд вилояти Жомбой туманининг Ғазра маҳалласида жойлашган бўлиб мустақиллик йилларида обод масканлардан бирига айлантирилди.

      Яссавия тариқатининг йирик намоёндаси, мутасаввуф олим ва шоир, ўз замонасининг қутби Хазрати Азизон Шайх Худойдод Вали (асл исмлари Худойберди)  866 хижрий (1461 милодий) йилда Кармана (хозирги Навоий вилояти худуди) яқинидаги Саранж тоғ мавзесида таваллуд топган.

     Бу улуғ зотнинг падари бузрукворлари Ҳазрати Азизон Ортиқ Шайх Хоразмнинг илмли, ориф кишиларидан бўлган.

     Хазрати Азизон Шайх Худойдод Вали ота–онадан эрта етим қолади. Мактаб таьлимини олгач, Самарқанддаги Жавзония, Улуғбек ҳамда Бухородаги Мулло Муҳаммад мадрасаларида таҳсил олади.

     Яссавий тариқатининг машҳур намоёндаси Шайх Жамолиддин Азизон шайх Худойбердининг илм ва риёзат йулидаги маьнавий пири саналади. Шайх Жамолиддин Азизон томонларидан Худойбердига  “Худойдод” деб ном берилади ва шундан эьтиборан у  зот Шайх Худойдод Вали номи билан машҳур бўлади.

     Ҳазратнинг тарбиясида 50 нафардан ортиқ муридлар ушбу тариқатнинг нуфузли вакиллари бўлиб етишадилар. Шайх Худойдоди Валидан қатор рисолалар ва шеьрий манзумалар мерос бўлиб қолган.

     Ҳазратнинг нуфузи ўша давр ҳукумдорларининг наздида ҳам баланд эди. Шайбонийхон, Жонибек Султон, Бобур Мирзо, Абу Саьидхон, Убайдуллохон каби ҳукмдорлар Шайхни ўзларига  пир билиб қимматли маслахатларига амал қилишган.

     Ҳазрати Азизон Шайх Худойдод Вали нақшбандия ва кубровия тариқатларининг етакчилари Ҳазрати Маҳдуми Аьзам ҳамда Маҳдуми Ҳоразмийлар билан дўстона муносабатда бўлган.

     Шайх Худойдод Валининг илмий мероси  25 дан ортиқ ноёб қулёзмаларда жамланган ва халкимиз маданияти –маьрифатининг дурдоналари сифатида кенг ўрганилмокда.

     Ҳазратнинг қизлари – Биби Ҳадия ва Биби Маҳзуналардан авлодлар қолган.

     Ҳазрати Азизон Шайх Худойдод Вали 939 хижрий  (1532 милодий) йили муҳаррам (август) ойининг ўн иккинчи куни вафот этган.                                   


Охирги ўзгариш вақти: 18/08/2020 07:53;   Кўрилганлиги: 1191
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/shayx-xudoydodi-vali
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 07:45