САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармасида спортнинг Шахмат тури бўйича "Архив иши ҳудудий бошқармаси турнири" бўлиб ўтди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сон қарори ҳамда “Ўзархив” агентлигининг 2021 йил 19 январдаги 12-сон буйруғи ижросини таминлаш мақсадида Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармасида спортнинг Шахмат тури бўйича "Архив иши ҳудудий бошқармаси турнир" ўтказилди.

Турнирда Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги барча давлат архивлари ҳамда шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларидан жами 16 та иштирокчилар мусобақалашди.

қизғин бўлиб ўтган Архив иши ҳудудий бошқармаси турнирида

3-ўрин 3-даражали диплом билан Самарқанд туман давлат архиви архивчиси Норов Олимжон Орифжонзода тақдирланди

2-ўрин 2-даражали диплом билан Иштихон туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви архивчиси Ибрагимов Яхшибой Муминович тақдирланди

1-ўрин 1-даражали диплом билан Нарпай туман давлат архиви фонд сақловчиси Хаитов Мухтор Отақулович тақдирланиб Архив иши ҳудудий бошқармаси турнирининг мутлоқ ғолибига айланди.


Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг расмий канали https://t.me/uzarxivs

Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали https://t.me/sam_archive



Киритилган вақти: 20/05/2021 16:56;   Кўрилганлиги: 751
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/samarqand-viloyati-arxiv-ishi-hududiy-boshqarmasida-sportning-shaxmat-turi-boyicha-arxiv-ishi-hududiy-boshqarmasi-turniri-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 04:10