САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Самарқанд вилоят Нарпай туман “Хўжакарзон ота” зиёратгоҳи

Самарқанд вилоят Нарпай туман “Хўжакарзон ота” зиёратгоҳи

  Хўжакарзон ота асли Афғонистоннинг Ҳурасон шаҳрида тўғилиб ўсган ўша даврдаги дин пешволарнинг тавсияси билан ҳозирда биз тилга олаётган масканга дин тарғиботчиси қилиб юборилган. Ўша даврдаги ислом динини эл ичида кенг тарғиб қилишда Хўжакарзон ота жонбозлик кўрсатиб иш олиб борганлар. Шу вақтлардаги жангларда ярадор бўлган жангчиларни даволаганлар. Ўзлари хам жангда қатнашганлар. Ривоят қилишларича жангда умуман ярадор бўлмаганлар, душманлар  унинг жони тавонида жойлашган  деган фикрга борганлар. Хўжакарзон ота ўз даврида илмли, зиёли, дин пешвоси, халқпарвар инсон бўлиб эл орасида пиру комил даражасига етганлар. Хўжакорзон ота мақбараси уч гўмбазли бўлиб сохибқирон Амир Темур тамонидан қурдирилган, қабр 13 метр узунликда.

  Жуда кўп асрлар оша зиёратгоҳ бўлиб келган табаррук жой мустабид тузум замонида айрим иншоатлари бўзилади ва ғиштлари уруш даврида Украинадан кўчирилиб келтирилган Зирабулоқ (ҳозирги Оқтош шаҳри) шаҳридаги шакар заводи қурилишига олиб кетилади. Мустақилликка эришганимиздан сўнг ушбу зиёратгох қайтадан тикланди, обод қилинди. Ҳозирги кунда зиёратчилар қадами ўзилмайди.

  “Хўжакарзон ота” зиёратгоҳидан 500 метр юқорида тепаликда 1868-1870 йиллар Чор Россияси босқинига тегишли ёдгорлик мавжуд. Бу ёдгорлик 1868-йиллардаги Туркистон генерал губернатори фон Кауфман  тамонидан Чор россияси ва Бухоро амири Саид Музаффар қўшинларининг Зирабўлоқ яқинидаги сўнги жангида вафот этган рус аскарлари шарафига ўрнатилган. Махаллий аҳолининг айтишича ушбу ёдгорлик тепасидаги хоч шу даврда қуйма олтиндан ясалиб қуйилган, болшивеклар ушбу ерга етиб келгач уни олиб кетишган, махаллий ахоли ўрнига ўзлари хоч ясаттириб ўрнатишган.


Охирги ўзгариш вақти: 17/09/2020 06:40;   Кўрилганлиги: 76
 
Материал манзили: http://samarchive.uz/press/news/samarqand-viloyat-narpay-tuman-xojakarzon-ota-ziyoratgohi
Чоп этилган вақт: 25/11/2020 12:37