САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Самарқанд вилоят Нарпай туман “Кўкота” зиёратгоҳи

 Самарқанд вилоят Нарпай туман “Кўкота” зиёратгоҳи

                            Самарқанд вилоят Нарпай туман “Кўкота” зиёратгоҳи

Ҳазрати Кўкота Кўкмуҳаммад Ибн Қусамшайх, XIII асрнинг бошларида Қашқадарё вилояти Косон тумани Пудина қишлоғида таваллуд топганлар, оталаридан шариат, тасаввуф илмларидан таълим олиб, олим ва пиру-комиллик даражасига етишганлар.

  Кўкота ҳазратлари падарибузрукворлари тавсиялари ва дуолари билан Миёнқалъа (ҳозирги Нарпай, Хатирчи ҳудудлари) га келиб истиқомад қиладилар ҳамда бу ерда кўпгина ободонлаштириш ишларига бошчилик қилади. Ҳашар йўли билан Нарпай каналини қазиб боғлар барпо қиладилар, мажид мадраса қуриб, ҳалққа илму-маърифат тарқатадилар. Ул зот ўз даврида кучли табиб ҳам бўлганлар, кўк йутал, қизамиқ, бавосир каби дардларни даволаганлар, кароматлари зоҳир, дуолари тез ижобат бўладиган зот бўлганлар.

            Мажид биноси XIX аср охирларида ҳалқ ҳашари йўли билан қурилган. Қабристон ҳудудидаги Қўшмақбара  XV асрда ҳазрати Соҳибқирон Амир Темур авлодлари тамонидан барпо қилинган. Унда Ҳазрати Кўкота пиримиз ва фарзандлари  дафн қилинган.


Охирги ўзгариш вақти: 11/08/2020 10:03;   Кўрилганлиги: 125
 
Материал манзили: http://samarchive.uz/press/news/samarqand-viloyat-narpay-tuman-kokota-ziyoratgohi
Чоп этилган вақт: 05/12/2020 00:37