САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

#Самарқанд куни муборак! азиз Самарқандликлар

Самарқанд шаҳрига 1996 йил 28 август куни Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги 225-I-сонли қонунига асосан таъсис этилган «Амир Темур» ордени берилди. Амир Темур бобомизнинг 660 йиллик юбилейида    шаҳар марказида барпо этилган Амир Темур майдони ва буюк аждодимизга ўрнатилган улуғвор ҳайкалнинг очилиши муносабати билан шу кун 18 октябрь куни Самарқанд шаҳар куни деб белгиланди. Шундан буён мана қарийб чорак асрдирки ушбу кун байрам сифатида вилоятда кенг нишонланиб келинади. 

Қарийб уч минг йил давомида йирик илм-фан ва маданият маркази бўлиб келаётган Самарқанд азалдан ўзининг бетакрор табиати, Шарқ меъморчилигининг ноёб дурдоналари бўлмиш муҳташам бино ва иншоотлари билан дунёга машҳур. Улуғ алломалар, тарихчилар, ижодкорлар томонидан “Буюк ипак йўлининг чорраҳаси”, “ер юзининг сайқали”, “Шарқ гавҳари”, “қадимий ва ҳамиша навқирон” деган таърифу тавсифлар билан тилга олинадиган шаҳар ҳамиша жаҳон аҳли нигоҳида.
Уни бир бор кўришни, гўзаллигидан баҳраманд бўлишни сайёрамизнинг турли қитъаларида яшовчи инсонлар ҳам орзу қилишади. Шунинг учун ҳам Самарқанд – ҳар бир инсон умри давомида албатта бориб кўриши шарт бўлган дунёнинг элликта энг машҳур шаҳарлари қаторида эътироф этилади. 

Самарқанд қадимдан йирик илм-фан, маданият, маърифат маркази бўлиб келган. Бу заминдан дунё илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшган буюк алломалар етишиб чиққан. Мусаффо табиати, муқаддас қадамжолари ва меҳмондўст инсонлари билан дунё нигоҳида бўлган. Шунинг учун жаҳон аҳли доимо унга интилади, шаҳарга ташриф буюриш шарафига муяссар бўлган ҳар бир инсон бу кўҳна заминга бир умр мафтун бўлиб қолади. Айниқса, “ер юзининг сайқали“ деб тан олинган, буюк соҳибқирон Амир Темур бирлаштирган давлат пойтахти бўлган машҳур Самарқанднинг кўзгуси ҳисобланган “Регистон” майдони улуғворлиги, мафтункорлиги билан ҳар бир инсонни лол қолдиради.

Киритилган вақти: 15/10/2020 15:22;   Кўрилганлиги: 26
 
Материал манзили: http://samarchive.uz/press/news/samarqand-kuni-muborak-aziz-samarqandliklar
Чоп этилган вақт: 27/10/2020 17:31