САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

"ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ УЛУҒБЕК ЮСУПОВ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ДАВЛАТ АРХИВИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Жорий йил 30 ноябрь Самарқанд вилоятига хизмат сафари давомида "Ўзархив" агентлиги директори Улуғбек Юсупов Самарқанд вилоят давлат архиви фаолияти билан яқиндан танишди.

Вилоят давлат архиви моддий техник базаси, архив ҳужжатларини рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда рақамлаштирилган архив ҳужжатларини агентлик томонидан жорий қилинган arxiv.technocorp.uz электрон тизимига киритиш жараёнларини кўздан кечирди ва мавжуд муаммолар юзасидан ходимлар билан сухбатлашиб, амалий тавсия ва таклифлар берилди.

Шунинг билан "Ўзархив"агентлиги директори Улуғбек Миртолибович Юсуповнинг Самарқандга хизмат сафари якунланди.



Киритилган вақти: 30/11/2021 20:07;   Кўрилганлиги: 188
 
Материал манзили: http://samarchive.uz/press/news/ozarxiv-agentligi-direktori-ulugbek-yusupov-samarqand-viloyat-davlat-arxiviga-tashrif-buyurdi
Чоп этилган вақт: 28/06/2022 15:58