САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

"Ўзархив" агентлиги директори Улуғбек Миртолибович Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашди.

Учрашувда агентлик директори Улуғбек Миртолибович ҳозирги кунда архив соҳасида олиб борилаётган ислоҳатлар ва соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳамда вилоят ҳокими Э.Турдимов қайси вилоятда фаолият кўрсатмасин ҳар бир соҳани ривожланланишида, ўзининг сезиларли ҳиссаси борлиги, шу билан бирга Республикамизда архив иши соҳасида ҳам кўплаб ижобий ишларни амалга ошираётганлиги хусусан; Унинг бевосита раҳбарлиги остида 2013 йилда Навоий вилоятида, Навоий вилоят давлат архиви учун 100 минг сақлов бирлигига мўлжалланган замонавий архив биноси қўрилиб фойдаланишга топширилганлиги.
2018 йилда Сурхондарё вилоятида, Сурхондарё вилоят давлат архиви учун замонавий ва мухташам тўққиз қаватдан иборат янги биносини қурилиши, Самарқанд вилоятида, вилоят, Каттақўрғон шаҳар, Булунғур, Самарқанд, Нарпай ва Қўшработ туман давлат архивларини жорий таъмирлаш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жорий таъмирланганлиги.
Самарқанд шаҳар, Каттақўрғон ва Пахтачи туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларини бинолар билан таъминлаб, жорий таъмирлаб, фойдаланишга топширилганлиги.
Шунингдек, 2019 йилда Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида Пастдарғом тумани давлат архивига 100 минг сақлов бирлигига мўлжалланган икки қаватдан иборат бинони фойдаланишга топширилди, ушбу бино замонавий техника жихозлар ва мобил жавонлар билан бюждет маблағлари ҳисобидан таъминлаб беришда амалий ёрдамларини кўрсатиб келаётганлиги гапириб вилоят ҳокимига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Шундан сўнг Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовга “Ўзархив” агентлиги томонидан таъсис этилган “СОҲА ИФТИХОРИ” кўкрак нишони агентлик директори томонидан тантанали равишда топширилди.


Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати 



Киритилган вақти: 30/11/2021 19:31;   Кўрилганлиги: 597
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/ozarxiv-agentligi-direktori-ulugbek-mirtolibovich-samarqand-viloyat-hokimi-erkinjon-turdimov-bilan-uchrashdi
Чоп этилган вақт: 23/04/2024 20:30