САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

"ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ УРГУТ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Жорий йил 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти томонидан тасдиқланган “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти томонидан 2021 йилнинг II ярим йиллигида ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабули жадвали”га мувофиқ “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов Самарқанд вилояти Ургут тумани шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабулини ўтказди.

Мурожаатлари ўз жойида ҳал этилди ва баъзи жисмоний шахсларга ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Маълумот учун: Ургут туман идоралараро хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб ҳужжатлари архиви 1975 йил 10-сентябрда ташкил топган, ҳозирги кундаги биноси 1961 йилда пахса девор билан қурилган бўлиб, 1961-2000 йилларгача Ургут туман “Сил касалликлар” шифохонаси сифатида фойдаланиб келинган, 2000 йил 27 октябрдаги Ургут туман ҳокимининг №778-сонли қарорига асосан Ургут туман архиви балансига ажратиб берилган.
Туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивида ҳозирги кунда 254 фондда 48000 минг сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ижросини таъимнлаш учун замонавий компютер техникаси, нусха кўчириш аппарати, замонавий овозли видеокузатув мосламаси билан жихозланган бўлиб, дастлаб 4 нафар ходим ҳозирги кунга келиб архивда 14 нафар ходим фаолият олиб бормоқда.

Киритилган вақти: 30/11/2021 19:11;   Кўрилганлиги: 183
 
Материал манзили: http://samarchive.uz/press/news/ozarxiv-agentligi-direktori-samarqand-viloyati-urgut-tumanida-sayyor-qabul-otkazdi
Чоп этилган вақт: 10/08/2022 01:04