САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

«Орлот» муҳожирлар жоъме масжиди

«Орлот»  муҳожирлар жоъме  масжиди

«Орлот»  муҳожирлар жоъме  масжиди

Орлот мухожирлар жоъме масжиди Иштихон туман Орлот МФЙ Орлот қишлоғида жойлашган. Майдони 10 гектарга тенг. Масжид маҳаллий ахоли томонидан хашар йули билан 1992-1995 йилларда қурулган, кейинчалик масжидга муфти хазратлари Усмонхон Алимов бошчилигида бир қатор асли Самарқандлик бўлган Саудия Арабистонида яшовчи ўзбек Умар Самарқандий ва бошқа   Саудия Арабистонида яшовчи ватандошларимиз ҳомийлик қилиши натижасида масжид вилоятда кўзга куринган бир мажмуага айланди. Масжиднинг биринчи имоми домла Отабек Сафаров (Боқоний) бўлган. Масжид бир неча бор қайта таъмирланган ва ҳозирги кунда ҳам реконструкция  қилиняпти. Масжидда бир вақтнинг ўзида 2500 киши ибодат қилиш имконига эга.

Зиёратга келган аёллар учун алохида ибодат қиладиган хона ҳамда алохида тахоратхона мавжуд. Масжидга чет мамлакатлардан ҳам меҳмонлар ташриф буюради. Ҳозирги кунда масжид имом хатиби Абилов Тошмухаммад домла бошчилигида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Масжид тераториясида 3 гектар томчилатиб суғориладиган узумзор ва 1 гектар арчазор барпо этилган. Масжидга келганлар учун автотураргоҳ ҳам мавжуд.

Масжиднинг имом ноиби Нодирхон Абдусаматов «Орлот» масжити ҳамда «Орлот» қишлоғи тўғрисида илмий изланиш олиб бормоқда.


Охирги ўзгариш вақти: 26/08/2020 16:32;   Кўрилганлиги: 105
 
Материал манзили: http://samarchive.uz/press/news/orlot-muhojirlar-jome-masjidi
Чоп этилган вақт: 28/11/2020 07:17