САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Олий педагогика институти

Олий педагогика институти

Самарқандда 1927 йил 22 январда Олий педагогика институти ташкил этилган. Ушбу таълим муассасаси Марказий Осиёдаги биринчи олий ўқув юртларидан бири бўлган. Мадрасада олий маълумот олган миллий зиёлиларнинг таниқли вакиллари билан бир қаторда собиқ иттифоқнинг Москва, Ленинград ва Киев шаҳарларидан профессор ўқитувчилар институтга ишга таклиф этилган. 1933 йилда Педагогика академияси ва Тиббиёт институти негизида Марказий Осиёдаги энг йирик университетлардан бири  Ўзбекистон давлат университети ташкил этилган.

Ўзбекистон ССР Maрказий Ижроя Қўмитаси ва Халқ Комиссарлари Кенгашининг №19 сонли  қарори.1933 йил 20 ноябрдан 31 декабргача булган  УзГУ ни  ташкил этиш бўйича ёзишмалари  Самарқан вилоят архивининг 637 фондда сақланмоқда.


Киритилган вақти: 19/09/2020 11:46;   Кўрилганлиги: 49
 
Материал манзили: http://samarchive.uz/press/news/oliy-pedagogika-instituti
Чоп этилган вақт: 27/10/2020 17:53