САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Мустақилликнинг шонли йиллари

Мустақилликнинг шонли йиллари

Самарқанд шаҳар  шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви Самарқанд вилоят ижроия қўмитасининг 1989 йил 13 февралдаги 41/2-қарори ҳамда Самарқанд шаҳар ижроия қўмитасининг 1989 йил 16 июндаги 120/12-сонли қарорига асосан ташкил этилган.

Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2019 йил 8 февралдаги 276-Қ-сонли қарори билан Самарқанд шаҳар Хўжа Ахрори Вали кўчаси 21а  манзилда жойлашган икки қаватли бино капитал таъмирланиб бинонинг биринчи қаватидан 18 та хоналар (умумий майдони 0,05668 га) архивга фойдаланиш учун  бириктириб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги  “Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5834-сон Фармони билан Республикадаги Идоралараро хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб ҳужжатлари архивлари негизида Шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви ташкил этилди.

Дастлабки йилларда Самарқанд шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивида  12 та фонд унда 8045 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланган бўлиб        3 нафар ходим томонидан аҳолига хизмат кўрсатилган.

Бугунги кунда архивда 130 та фонд мавжуд бўлиб унда 40 мингдан зиёдроқ шахсий таркибга оид Самарқанд шаҳридаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ҳужжатлари сақланмоқда.

Архивдаги мавжуд фондлар икки қисмга ажратилган бўлиб собиқ совет даври ва мустақиллик даврига бўлинади. Ҳужжатлар ҳар йили такомиллаштирилиб борилмоқда. Бугунги кунда архивга қабул қилинаётган шахсий таркиб ҳужжатлари билан биргаликда уларнинг электрон нусхалари ҳам қабул қилинмоқда. Ҳужжатларнинг электрон нусхаларини сақлаш учун алоҳида  жой ажартилган бўлиб улар қуёш нури  ва намликдан ҳимояланган метал шкафда жойлаштрилган.

Фуқаролар ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш учун ҳар томонлама зарур шарт-шароитлар яратилган. Бугунги кунда  архивда 9 та ходим фаолият юритиб келмоқда.

Архивнинг моддий техник базаси замонавий талабларга мос келадиган комптьютер, сканер, нусха кўчириш ускуналари, принтерлар, сақловхоналар  қўшимча метал жавонлар, ходимларнинг иш хоналари мебел ҳамда кондиционер ва бинонинг ички ва ташқи қисми видео кузатув мосламалари билан жиҳозланган бўлиб архивда коррупция иллатларини олдини олиш мақсадида фақароларни қабул қилиш хонасида овозли видео кузатув мосламалари ўрнатилган.


Охирги ўзгариш вақти: 04/08/2020 20:43;   Кўрилганлиги: 1314
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/mustaqillikning-shonli-yillari
Чоп этилган вақт: 23/04/2024 18:16