САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

#КАТТАҚЎРҒОН СУВ ОМБОРИ

Каттақўрғон шаҳри яқинида табиий чуқурликда барпо этилган, Каттақўрғон сув омбори  Ўзбекистонда биринчи қурилган сув омбори ҳисобланади.

Каттақўрғон шаҳри яқинида табиий чуқурликда барпо этилган, Каттақўрғон сув омбори  Ўзбекистонда биринчи қурилган сув омбори ҳисобланади.  Каттақўрғон сув омбори Зарафшон водийсидаги экин майдонларини сув билан таъминлайди ва Зарафшон (Қорадарё) дарёси сув режимини тартибга солади, сел ва тошқин сувларини жамғаради. 1940-1951 йиллар давомида қурилиб, фойдаланишга топширилган. Каттақўрғон сув омборининг асосий иншооти комплекси сув чиқаргичли тўғон, сув келтириладиган ва сув оқиб кетадиган каналлардан иборат. 1941 йилда узинлги 4 км, баландлиги 28 метр тупроқтўғон кўтарилди (кейинчалик тўғонни баландлиги 31,5 метрга етказилди). Сув омборининг ҳажми йилдан-йилга ошириб борилди ва 1954 йилда лойиҳада кўрсатилган микдор 662 млн.м3 га етказилган.

Узинлиги 28 км, сув сарфи 45 м3/с сув келтирувчи канал ва уз. 15,2 км, сув сарфи 123 м3/с сув чиқарувчи канал қурилди. 1956 й. сув келтирувчи канал реконструкция қилиниб, унинг сув ўтказиш имконияти 100 м3/с га етказилди, ўзани тўғриланиб, кенгайтирилди ва ўзанга бетон тўшама ётқизилди. Натижада канал уз. 21,2 км га етди. Тўғон (максимал бал. 28,62 м, уз. 3915 м) ва қулоқларнинг реконструкция қилиниши натижасида (1968 й. да) Каттақўрғон сув омбори сиғими 900 млн. м3 га етказилди, шундан фойдали сиғими 840 млн. м3. Сув юзаси майд. 79,5 км2. Уз. 15 км, максимал эни 10 км, ўртача эни 5,3 км, максимал чуқ. 25 м, ўртача чуқ. 11,3 м. Каттақўрғон сув омбори суви билан Самарқанд, Бухоро вилоятларидаги 94 минг га ер суғорилади ва 150 минг га ернинг сув таъминоти яхшиланган.


Каттақўрғон сув омбори суви канал билан Қорадарёга қуйилади. Сув омборида балиқчилик тез ривожланди, йилига ўрта ҳисобда 240— 250 ц балиқ овланади.

 


Киритилган вақти: 26/10/2020 12:54;   Кўрилганлиги: 1122
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/kattaqorgon-suv-ombori
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 12:17