САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Элбой Қорабаев

Элбой Қорабаев 1917 йил 15 майда Самарқанд вилояти Иштихон туманининг Баҳрин қишлоғида деҳқон оиласида туғулган.

 Э.Қорабоев 1941 йил июл ойида қизил армияга чақирилган.  1942 йилдан     722 ўқчи ўқчи полкида автоматчилар 206-ўқчи двизияси  қўмондони бўлган.  1943 йил 25 сентябрда Пекари қишлоғида (Черкасской вилояти Каневский туман)   биринчилардан бўлиб Днепр дарёси ва плумёт оловни кесиб дарё ўзанидан кесиб ўтилган,  1943 йил 7 октябрда жангда ҳудди шу туманниг Студентский қишлоғида қимматбахо ҳужжатларни олиб, ташкилотнинг ривожланишига тўсқинлик қилган душман пулёмотини йуқ қилган.

Навбатдаги қизғин жанг Киев бусақасидаги станцияда булди, жанг вақтида рота камандири сафдан чиқди, ҳужумга ўтиш буйруғи берилганда Қорабоев ўрнидан туриб рота жангчиларини олға бошлади. Станция эгалланди. Қумондонлик Қорабоевнинг хизматига юксак бахо берди. Сержант Қорабоев Қизил юлдуз ордени билан мукофатланди.

Днепр дарёсини биринчилар қаторида кечиб ўтканлиги, душман жойлашган тепаликка хужум қилишда жасурлик курсатганлиги учун сержант Элбой Қорабоевга СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 3 июндаги Фармони билан Совет Иттифоқи Қахрамони юксак унвони берилди.

Урушдан кейин сержант Элбой Қорабоев ўзининг туғилиб ўсган жойи Иштихон туманининг В.В.Куйибешев колхозида 1948-1961 йиллар колхоз раиси бўлиб ишлади. Совет Иттифоқи Қахрамони Элбой Қорабоев 1989 йил 22 августда  72 ёшида вафот этди.


Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати

Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали https://t.me/sam_archive



Киритилган вақти: 26/04/2021 14:27;   Кўрилганлиги: 152
 
Материал манзили: http://samarchive.uz/press/news/ikkinchi-jahon-urushi-qatnashchisi-elboy-qorabaev
Чоп этилган вақт: 21/10/2021 04:07