САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Фаолиятимиз жамоатчилик нигоҳида

2021 йил 14 апрель куни “Ўзархив” агентлигининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат бошқаруви органлари, ҳўжалик юритувчи субъектлар, давлат ва нодавлат, нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Кун тартибига Агентлик ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги архив иши масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг янги таркибини ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги архив иши масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Низомини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар киритилди.
Маълумки, Мазкур Фармоннинг мазмун моҳияти ва ижроси ҳақида гапирсак, бунда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга хисса қўшиб келаётган нодавлат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва уларг ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳада ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлашга қаратилганлигини кўришимиз мумкин.
Ҳусусан, кейинги тўрт йилда нодавлат ва нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ривожлантиришга қаратилган 1270 дан ортиқ лойиҳаларини давлат томонидан молиялаштиришга 117 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Эндиги навбатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун давлат бошқаруви органлари фаолиятини жамоатчилик назоратини ташкил этишда уларнинг иштирокини янада кенгайтириш мақсад қилиб қўйилди. Маълумки, ундан олдин Президент фармони билан 2018 йилда давлат органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашларининг фаолиятини ташкил этиш ва унинг намунавий низомлари қабукл қилинган эди. Унга кўра ҳар уч йилда давлат органи раҳбарининг таклифига биноан Жамоатчилик кенгашининг таркиби қайта кўриб чиқилиб, тасдиқланиши лозимлиги билдирилган эди. 4-мартда қабул қилинган Фармон эса, Жамоатчилик назоратини тизимли ташкил этишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини янада оширди. Фармонга кўра, 2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш Концепцияси, Концепциянинг устувор йўналишлари белгилаб берилди.   

2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.

Ҳар бир давлат органи ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари таркибига нодавлат нотижорат ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини киритиш белгиланди.

Давлат органи ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши таркиби Жамоатчилик палатаси муҳокамасидан сўнг давлат органи раҳбари томонидан тасдиқланиши белгиланди.

Эндиликда давлат органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашларининг ишчи органи сифатида давлат органининг матбуот хизмати ёки жамоатчилик билан алоқалар бўлими бириктирилмоқда.

Жамоатчилик назоратини ташкил этиш борасида “Шаффоф хайрия” ягона интерактив порталининг ташкил этилиши, ҳудудларда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”нинг барпо этилиши Фармон билан белгилаб берилди.

Мазкур фармонни ижросини таъминлаш ҳамда мазмун моҳиятини кенг аҳолига тушунтиришда биз архивчилар ва нодавлат ташкилотларининг ҳам ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Хусусан, “Йўл харитаси” бўйича мазкур Фармон барча давлат архивларида чуқур ўрганиб чиқилди, муҳокама қилиниб, жамоатчилик назоратини ташкил этишга барча имкониятлар яратилмоқда. Фуқаролар билан мулоқотнинг янги шакллари, услублари ишлаб чиқилмоқда.

Эндиги навбатда эса, тизимимизда Жамоатчилик кенгаши фаолиятини йўлга қўйишдир. Бугун Жамоатчилик кенгашининг янги таркиби тасдиқланди, Жамоатчилик палатасига тақдим этилади, Низоми лойиҳаси кўриб чиқилиб, кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди. Агентлик жамоатчилик кенгаши раиси вазифасига Азамат Зиё бир овоздан, раис ўринбосари-масъул котиб вазифасига Шухрат Турсунбаевлар сайланди.
Агентлик Жамоатчилик кенгаши ўз олдига вазифаларини белгилаб олди.


Манба : "Ўзархив" агентлиги матбуот хизмати.



Киритилган вақти: 16/04/2021 08:33;   Кўрилганлиги: 773
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/news/faoliyatimiz-jamoatchilik-nigohida
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 14:06