САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Байрамингиз муборак бўлсин азиз аёллар

Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакил-лик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият, архив ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.

Ҳеч кимга сир эмас, аёл зоти ҳақида, унинг қандай тенгсиз латофат ва нафосат соҳибаси, эзгулик ва фидойилик рамзи, хонадонларимиз-нинг файзу фариштаси экани ҳақида тарихимизда улуғ мутафаккирлар, шоир ва алломалар қанча-қанча дил сўзларини баён этганлар.

Бу ҳақда гапирганда, аввало, буюк шоир, аллома Мир Алишер Навоий ҳазратларининг  "Жаннат оналарнинг оёғи остидадир" деган ҳикматли сўзларини яна бир бор эслаймиз ва меҳрибон, муқаддас Она сиймоси олдида барчамиз бош эгиб таъзим қиламиз.

Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, биз учун муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган Сиз, гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз ҳақида кўплаб таърифлар келтириш мумкин.

Баҳорнинг фаслининг илк кунларидан архив жамоасида ҳам соҳада фаолият юритаётган аёлларимизни табриклаш учун байрам тадбирини ташкил этилди.Даставвал, архив тизимида фаолият олиб бораётган аёллар гуллар, самимий тилаклар, табриклар ва эсдалик совғалари улашилди. Шу ўринда:

Ҳурматли онахонлар, опа-сингиллар, мунис қизлар!

Барчангизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан яна бир бор чин қалбдан табриклаймиз.

Тилагимиз ва ниятимиз битта — оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар! Нега деганда, аёлларимизнинг бахти — халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир.

Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман.  Доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин!  Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азизлар!


Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг расмий канали  https://t.me/uzarxivs

Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали https://t.me/sam_archive



Киритилган вақти: 05/03/2021 12:07;   Кўрилганлиги: 165
 
Материал манзили: http://samarchive.uz/press/news/bayramingiz-muborak-bolsin-aziz-ayollar
Чоп этилган вақт: 21/10/2021 05:49