Хабарлар

#Infografika 2021 yil yakuni

04-01-2022 10:16   34

#Infografika
Samarqand viloyat Arxiv ishi hududiy boshqarmasi va uning tizimidagi davlat arxivlarida 2021 yil mobaynida amalga oshirilgan ishlarning qisqacha axboroti bir infografik ko`rinishda

Samarqand viloyat arxiv ishi hududiy boshqarmasi axborot xizmati


“Eng namunali ma’naviyat va ma’rifat xonasi”

27-12-2021 15:21   50

“Eng namunali ma’naviyat va ma’rifat xonasi”


Samarqand viloyat arxiv ishi hududiy boshqarmasi tizimidagi Narpay tuman davlat arxivi Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi Samarqand viloyat bo‘limi tamonidan tashkil etilgan “Eng na’munali ma’naviyat va ma’rifat xonasi” tanlovida Narpay tuman davlat arxivi faol qatnashib viloyatda faxrli 1-o‘rinni qulga kiritib 1-darajali diplom va estalik sovg‘alari bilan taqdirlandi.


Samarqand viloyat arxiv ishi hududiy boshqarmasi axborot xizmati 


Ленин майдонидаги Янги йил арчаси. 1962-йил, Самарқанд

24-12-2021 09:24   46

Ленин майдонидаги Янги йил арчаси. 1962-йил, Самарқанд

Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати 


манба:https://t.me/uzarxivs


ОАВ биз хақимизда

21-12-2021 13:56   46


#фото

21-12-2021 13:54   40

Афросиёб Самарқанд шаҳрининг шимолида жойлашган бўлиб, майдони 219 га ни ташкил этади. Ушбу ҳудуд Самарқанднинг қадимий ўрни бўлиб, XIII аср бошида мўғуллар босқинидан сўнг xаробага айланган. Афросиёбнинг ҳозирги вақтда ҳукмдор арки ва шаҳристони сақланган.
Ҳозирги вақтга олиб борилган тадқиқотлар шаҳарнинг қадимги давридан тортиб, то мўғуллар босқинигача бўлган тарихи ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлиш имкониятини яратди. Жумладан, археологик қазишмалар жараёнида аниқланган моддий маданият намуналари шаҳарни бундан 2750 йил олдин пайдо бўлганлигини кўрсатди. 1965 йилда дунёга машҳур Вархуман саройи деворий суратлари топилган бўлса, 2000-2004 йилларда қорахонийлар даврига оид деворий суратлар аниқланади. Ушбу деворий суратлар Сўғдиёна тасвирий санъатининг нақадар юксак бўлганлигини яққол кўрсатиб турибди.
Республикада хизмат кўрсатган санъат арбоби Улько Григорий Ильич
Афросиёбдан топилган девор суратларини материалга худди девордагидек қилиб кўчирмоқда. 25.03.1971 йил У.Мамарахимов фотоси


Ушбу фото ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда


САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.МАМАНАЗАРОВ ПАХТАЧИ ТУМАН ШАХСИЙ ТАРКИБ ҲУЖЖАТЛАРИ ДАВЛАТ АРХИВИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР ВАКИЛЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ.

07-12-2021 11:11   66

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.МАМАНАЗАРОВ ПАХТАЧИ ТУМАН ШАХСИЙ ТАРКИБ ҲУЖЖАТЛАРИ ДАВЛАТ АРХИВИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР ВАКИЛЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ.

Жорий йилнинг 07-декабр куни “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг II ярмида вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича сайёр қабул жадвалига мувофиқ Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.А.Маманазаров Пахтачи туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабулини ўтказди.

Фуқароларга муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилди ва бир неча нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.


ПАХТАЧИ ТУМАН ШАХСИЙ ТАРКИБ ҲУЖЖАТЛАРИ ДАВЛАТ АРХИВИДА САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.МАМАНАЗАРОВ САЙЁР ҚАБУЛИ РЕЖАЛАШТИРИЛДИ

06-12-2021 06:53   65

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ А.МАМАНАЗАРОВ САЙЁР ҚАБУЛИ РЕЖАЛАШТИРИЛДИ

Жорий йилнинг 07-декабр куни соат 10:00 да “Ўзархив” агентлиги директори томонидан тасдиқланган Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2021 йилнинг II ярмида вилоятдаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича шахсий сайёр қабул жадвалига мувофиқ Пахтачи туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивида Бошқарма бошлиғи А.А.Маманазаров томонидан сайёр қабули ўтказилади.

Манзил: Пахтачи туман Зиёвуддин шаҳарчаси М.Улуғбек кўчаси
Мурожаат учун тел: +998(99)337 66 12


"ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ УЛУҒБЕК ЮСУПОВ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ДАВЛАТ АРХИВИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

30-11-2021 20:07   83

Жорий йил 30 ноябрь Самарқанд вилоятига хизмат сафари давомида "Ўзархив" агентлиги директори Улуғбек Юсупов Самарқанд вилоят давлат архиви фаолияти билан яқиндан танишди.

Вилоят давлат архиви моддий техник базаси, архив ҳужжатларини рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда рақамлаштирилган архив ҳужжатларини агентлик томонидан жорий қилинган arxiv.technocorp.uz электрон тизимига киритиш жараёнларини кўздан кечирди ва мавжуд муаммолар юзасидан ходимлар билан сухбатлашиб, амалий тавсия ва таклифлар берилди.

Шунинг билан "Ўзархив"агентлиги директори Улуғбек Миртолибович Юсуповнинг Самарқандга хизмат сафари якунланди.


САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВЛАРИГА "ЎЗБЕКИСТОН АРХИВЛАРИ" КИТОБ-АЛЬБОМЛАРИ ТОПШИРИЛДИ.

30-11-2021 19:58   61

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ АРХИВЛАРИГА "ЎЗБЕКИСТОН АРХИВЛАРИ" КИТОБ-АЛЬБОМЛАРИ ТОПШИРИЛДИ.

Жорий йил 30 ноябрь куни "Ўзархив" агентлиги директори Улуғбек Миртолибович Юсупов Самарқанд вилоятига хизмат сафари доирасида вилоятдаги архивлар раҳбарлари билан учрашди.

Ишчи тартибида архивлардаги муаммолар ва олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида архивлар раҳбарларига "Ўзбекистон архивлари" китоб-албомлари топширилди.


Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати 


"ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ УЛУҒБЕК ЮСУПОВ А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

30-11-2021 19:49   59

"ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ УЛУҒБЕК ЮСУПОВ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИГА ХИЗМАТ САФАРИ ДАВОМИДА
Вилоятдаги А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази фаолияти билан яқиндан танишди.


Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати