САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Ёнғин хавфсизлиги бўйича тадбир

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 649-сон қарори ҳамда “Ўзархив” агентлигининг 2020 йил   23 октябрдаги 205-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 649-сон қарори ҳамда “Ўзархив” агентлигининг 2020 йил   23 октябрдаги 205-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 01 декабрь куни Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармасида Самарқанд шаҳар ФВБ ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи Болтаев Бахтиёр Юнусович ҳамда Самарқанд шаҳар ФВБ ёнғин хавфсизлиги бўлими мутахассиси Ахмедов Фурқат Бахтёровичлар иштирокида Ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда Болтаев Бахтиёр Юнусович маьрузасида аҳоли ўртасида куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар ҳақида гапирди. Таъкидланганидек, инсоният ҳаётида бирор кун йўқки, фавқулодда вазиятлар содир бўлмаса. Афсуски, барча техноген ҳолатдаги бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабабчиси инсоннинг ўзи эканлигини такидлаб бу борада хушёрликка чақирди.


Тадбир давомида Самарқанд шаҳар ФВБ ёнғин хавфсизлиги бўлими мутахассиси Ахмедов Фурқат Бахтёров маьруза қилиб архивда сақланаётган ҳужжатлар тарихий ҳужжатлар ҳисобланади буни асраб авайлаб келажак авлодга етказишимиз зарур бунинг учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолият олиб бориш  доимий масъулият талаб қиладиган вазифадир. 

Шундай экан, ана шу масъулиятни дилдан ҳис қилиб, сиз нафақат архив ҳужжатлари балки шахсий мол-мулкингизни асраб қолган, балки яқинларингиз ҳамда фарзандларингиз хавфсизлигини ҳам таъминлаган бўласиз. Зеро, ёнғинни ўчиргандан кўра, унинг олдини олган афзал деб маьрузаларини якунлади.

Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг расмий канали https://t.me/uzarxivs

Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали https://t.me/sam_archive


Киритилган вақти: 01/12/2020 17:12;   Кўрилганлиги: 1217
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/events/yongin-xavfsizligi-boyicha-tadbir
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 19:13