САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

Ўзбекистон Миллий архиви (ЎМА) биносида кўргазмалар зали-музей очилди

Ўзбекистон Миллий архиви (ЎМА) биносида кўргазмалар зали-музей очилди

Ўзбекистон архив тизими 100 йиллигига муносиб совға

Ўзбекистон Миллий архиви (ЎМА) биносида неча йиллик улуғ бир ният амалга ошди. Ўтмишни келажак ила боғлаб, зарҳал саҳифалари билан нафақат ўзбекистонликлар балки,  хорижликларни ҳайратга солиб келаётган буюк тарих энди кўз ўнгингизда мўъжаз бир  кўргазмалар зали-музейда жамланди. Қувонарлиси, Ўзбекистон архив тизимида бу – қалдирғоч музейлардан биридир.

Мазкур музей витриналарини IX-XIX асрга тегишли дурдона вақф ҳужжатлари, палеографик чизма расмлар, ноёб хариталар, шажаралар шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги йилларида архив соҳасида улкан ютуқларни акс эттирган бебаҳо ҳужжатлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Ушбу масканда турли даврларга оид миллий ва анъанавий ҳунармандчилик ҳамда археологик топилма ашёлари экспонатлари ҳам жойлаштирилди.

Музейнинг илк томошабинлари Бирлашган Араб Амирлиги (БАА) делегацияси аъзолари бўлиб, мазкур  ноёб ҳужжатлар уларда катта таассурот қолдирди ва ўз фикрларида хеч бир жойда такрорланмас ва чинданда ноёб ҳужжатлар эканлигини  баён этдилар.

Музей фаолияти – музей ташкилотчиси Ўзбекистон Миллий архиви директори Д.Т.Закирова тасдиқлаган мавзулар ва ғоялар (тарихий ва шонли саналар) тақвими асосида фаолият олиб боради.

Музейда фахрий меҳмонлар учун “Сизнинг фикрингиз...”эсдалик китоби жорий этилди. Музей бепул хизмат кўрсатади, ташриф буюринг ва ўтмишдан боҳабар бўлинг!

 

Қалдирғоч бу музей ўтмишдан садо,

Муаззам кунларга шараф-шондир у!

Ўн бир асрлик тарих унда мужассам,

100 йиллик тўйингга тўйонадир бу!

 

Ҳали очилмаган саҳифалар мўл,

Олдинда режалар, муштарак манзил.

Бу музей улғайиб, бир ибрат бўлиб,

“Ўзархив” шонига тамаддун бўлгай!


Охирги ўзгариш вақти: 04/08/2020 20:56;   Кўрилганлиги: 1411
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/events/ozbekiston-milliy-arxivi-oma-binosida-korgazmalar-zali-muzey-ochildi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 14:55