САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

“Биз аждодларимизнинг бой тарихига бефарқ эмасмиз”


"14 январ Ватан ҳимоячилари куни" байрами ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги  муносабати билан “Биз аждодларимизнинг бой тарихига бефарқ эмасмиз” мавзусида Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси Каттақўрғон шаҳар давлат архивида Каттақўрғон шаҳар  11-сонли ихтисослашган Темурийлар мактаби ўқувчиларига фото ҳужжатлар асосида кўргазмали тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида Темурийлар мактаби ўқувчиларига архивда сақланаётган аждодларимизнинг бой тарихига оид фото ҳужжатлар ҳақида архив мутахассислари томонидан маълумотлар берилди.


Тадбирда иштирок этган Темурийлар мактаби жамоасига Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси Каттақўрғон шаҳар давлат архиви "Ташаккурномаси" топширилди.



Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали

https://t.me/sam_archive


Киритилган вақти: 14/01/2021 08:29;   Кўрилганлиги: 1125
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/events/biz-ajdodlarimizning-boy-tarixiga-befarq-emasmiz
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 06:25