САМАРҚАНД ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
w w w . s a m x t b . u z

 

“Бахтимиз, Иқболимиз шу қомусда мужассам”


Жорий йилнинг 07 декабр куни Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан тизимдаги архивлар ҳамда Самарқан вилоят давлат университети ўқитувчиси И.Қурбонбоев иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбирни Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.А.Маманазаров очиқ деб элон қилди ва тадбирдан кўзланган асосий мақсадимиз Бош қомусимиз яъни “Конститутция нима?” ва у бизга нега кераклигини хар-бир архив ходими тушуниб етиши ҳамда ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини билиши ва маъсулият хиссини янада ошириши лозимлигини такидлаб, тарихда шундай кунлар, воқеалар бўладики, улар авлодлар хотирасида муҳрланиб қолади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун биз учун ана шундай унутилмас сана ҳисобланади. Шу боис, ҳар йили мамлакатимизда 8 декабрь Бош қомусимиз қабул қилинган кун умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади деб йиғилиш қатнашчиларини байрам билан муборакбод этди.


Бош қомусимиз юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамияти асосларини ривожлантириш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини изчил либераллаштириш ҳамда модернизация қилиш, “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини ҳаётга татбиқ этишда энг муҳим ва мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлаётганини алоҳида қайд этиб Архив соҳасида бўлаётган ислоҳатларни бирма бир санаб хозирда хар бир архив ходими булардан фахр-ифтихорга тўлаётганлигини такидлади ва суз навбатини Самарқанд Давлат Университети ўқитувчиси И.Қурбонбоевга берди 


Жорий йилнинг 07 декабр санасида вилоят архив иши ҳудудий бошқармасида вилоят, шаҳар ва туман архив муасссаслари раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида ўтказилган тадбир давомида Самарқанд Давлат Университети ўқитувчиси И.Қурбонбоев “Конститутция” борасида ўзларининг керакли билимлари билан ўртоқлашиб, кўрсатма ва тавсияларини бериб йиғилиш қатнашчиларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг расмий канали 

https://t.me/uzarxivs

Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали

https://t.me/sam_archive


Киритилган вақти: 07/12/2020 15:54;   Кўрилганлиги: 1400
 
Материал манзили: https://samarchive.uz/press/events/baxtimiz-iqbolimiz-shu-qomusda-mujassam
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 10:33